Трампга қўл телефонидан фойдаланишни тақиқлашлари мумкин
АҚШ конгрессининг Демократик партиядан бўлган аъзолари президент Дональд Трамп томонидан шахсий мобил телефонни ишлатиш масаласини муҳокамага олиб чиқишмоқчи. Назорат ва ҳукумат ислоҳоти бўйича махсус қўмитага юборилган демократлар мактуби ҳақида RT хабар бермоқда.
Ҳужжатда айтилишича, Трамп томонидан “Android дастурий таъминотидаги ҳимояланмаган смартфоннинг” ишлатилиши АҚШ миллий хавфсизлигини хавф остига қўяди. Конгрессменларнинг фикрига кўра, президент телефон орқали ёки хабарларда давлат масалаларини муҳокама қилиши ҳамда Twitter’да постлар эълон қилиши мумкин эмас.
“Президент телефонини кўплаб хориж давлатлари бузиб киришни истайди. Улар президентнинг Twitter’даги саҳифасидан катта мамнуният билан фойдаланиб қолишни хоҳламоқда, бу дунё барқарорлиги учун фалокатли оқибатларга олиб келади”, - дея ёзишган демократлар.
Бундан ташқари, уларнинг таъкидлашича, Трамп Samsung Galaxy S3 моделидаги “жуда ҳам эски” телефонни ишлатади ва уни бузиб кириш жуда осон экан.
Ташаббус муаллифи Калифорния штатидан бўлган демократ-конгрессмен Тед Лью. Хатга конгресснинг яна 14 нафар аъзоси имзо чеккан.
Мавзуга оид
09:59
АҚШ Давлат департаментига РФни SWIFT'дан узиш ғояси муаллифи раҳбар бўлиши мумкин
00:54
Путин Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
23:51 / 07.11.2024
АҚШдаги тадқиқот марказидан 40 га яқин маймун қочиб кетди
23:15 / 07.11.2024