Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекистон-Хитой» дўстлик жамиятига ижрочи директорлар сайланди
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Ўзбекистон хорижий мамлакатлар билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқалар жамиятлари кенгаши ҳамда мутасадди идоралар вакиллари билан биргаликда «Ўзбекистон-Хитой» дўстлик жамиятининг йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда жамиятнинг 2016 йилдаги фаолияти якунлари ҳамда ташкилий масалалар, шу жумладан, «Ўзбекистон-Хитой» дўстлик жамиятининг аъзолари, раёсати, бошқарув ва тафтиш комиссияси таркиби кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Р.С.Касимов «Ўзбекистон-Хитой» дўстлик жамиятининг раиси, Ўзбекистон Миллий университети ректори А.Р.Марахимов, жамият раисининг ўринбосари ҳамда Термиз давлат университети молия ва иқтисод ишлари бўйича проректори О.Б.Саттаров жамият ижрочи директорлари этиб сайланди.
Мазкур йиғилишда Ўзбекистон-Хитой ўртасидаги маданий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа турли соҳаларни янада ривожлантириш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш борасидаги истиқболли чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.

Мавзуга оид
17:49 / 02.06.2026
Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқнинг депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
08:31 / 01.06.2026
БМТ банкротлик хавфига дуч келмоқда — WSJ
08:21 / 01.06.2026