Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой далай-ламага оид навбатдаги баёнот билан чиқди: Энди Ҳиндистон можаро марказида
Далай-ламанинг Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Аруначал-Прадеш штатига ташрифи Хитой ва Ҳиндистон муносабатларига жиддий зарар етказиши мумкин. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Гэн Шуан маълум қилди.
"Ҳиндистон далай-лама ва Хитой-Ҳиндистон чегараолди масалалари жиддийлигини яхши тушунади. Ҳиндистон шундай вазиятда далай-ламани Пекин ва Нью-Деҳли баҳслашаётган туманга ташриф буюришга таклиф қилмоқда, - деди дипломат. – Бу Хитой-Ҳиндистон чегараси яқинидаги барқарорликнинг бузилиши ҳамда икки мамлакат ўртасида муносабатларнинг кескин ёмонлашишига олиб келиши мумкин".
"Хитой далай-лама чегарага яқин ҳудудларга боришига қарши чиқади. Биз бу масала юзасидан бир неча бор ташвишда эканимизни билдирганмиз ҳамда Ҳиндистонни яна бир бора амалдаги келишувларни ҳурмат қилишга чақирамиз", - дея қўшимча қилиб ўтди Гэн Шуан. Унинг таъкидлашича, Хитой ТИВ позицияси Ҳиндистонга расмий каналлар бўйича билдирилган.
Маълумот учун, Далай-лама Ҳиндистоннинг Дхарамсала шаҳрида 1959 йилдан – Лхасани тарк этганидан бери яшайди. У Хитой томонидан “ХХР бирлигига таҳдид уйғотувчи айирмачи” деб қаралади. Ўтган йилнинг ноябрь ойида далай-лама Мўғулистонга ташриф буюрди ҳамда бу Пекиннинг жиддий норозилигига сабаб бўлди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
11:04 / 30.06.2026
Ўзбекистонда яшаётганига 1 йилдан ошган ҳар тўрт нафар хорижликдан бири – ҳиндистонлик
18:38 / 26.06.2026