Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Австралияда автомобиль сервиснинг ўзидан олиб қочилди
Австралия полицияси Квинслендда автомобиль ўғирланиши юзасидан текширув олиб бормоқда. У ерда жиноятчи Holden Commodore седанини дилерлик марказидаги сервис ҳудудидан иш вақти пайтида олиб қочиб кетган.
Рўй берган ҳодиса видеокузатув тизими томонидан қайд этилди, ролик Квинсленд полициясининг Facebook’даги саҳифасида эълон қилинган. Эркак сервисга шунчаки кириб, автомобилларни ўт олдириш имконини текширган ва бунга “мос келадиган” тўрт эшикли транспорт воситасига ўтирган.
Жиноятчи автомобилга ўтириши билан қулфларни дарҳол ёпиб қўйди, бунинг оқибатида эса марказ ишчилари уни тўхтатиб қола олишмади ҳамда у кетиб қолди.
Мавзуга оид
13:30 / 16.06.2026
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
19:10 / 09.04.2026