Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиноятни яширган профилактика инспекторига нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Аввал хабар берганимиздек, 2017 йил 2 март куни “Профилактика куни” муносабати билан Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармасида ОАВ вакиллари иштирокида матбуот брифинги ташкил этилди. Унда Тошкент шаҳри прокурори ўринбосари Ёрқин Абдуллаев ва Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 2017 йил 23 февралидан 1 март кунигача бўлган ҳафта давомида олиб борилган ишлар юзасидан ахборот беришди.
Брифингда ОАВ ходимларини қизиқтирган турли масалалар юзасидан маълумотлар берилди.
Хусусан, яқинда Тошкент шаҳар профилактика инспекторига нисбатан жиноий иш қўзғатилгани ҳақида Дониёр Тошхўжаев сўзлаб берди. Унинг айтишича, ўтган ойда тадбиркорлардан бири ўғирлик юзасидан инспекторга мурожаат қилади, аммо кейинчалик даъво аризасини ёзмасликка қарор қилган. Жабрланувчининг ўз фикрини ўзгартиришига сотаётган маҳсулотлари орасида ноқонуний йўллар билан божхонада расмийлаштирилмаганлари ҳам бўлгани асос бўлган.
Участка нозири ҳам жабрланувчи ўз хоҳиши билан ариза ёзмагани сабабли “ёпиғлиқ қозон”ни очмасликка қарор қилган. Ваҳоланки, ўғирлик содир этилгани ва моддий зарар етказилгани факт эди. Бу ҳолат эса жиноятни беркитиш ҳисобланади. Қонун бўйича участка инспектори ушбу иш бўйича жиноий иш қўзғатиши ёки суриштирув ишини юритиши керак бўлган.
Бироқ, бирмунча вақтдан сўнг, жабрланувчининг онаси етказилган зарарнинг катталиги сабабли (6 млн сўмлар атрофида) участка нозири иш очмагани юзасидан юқори органларга ариза билан мурожаат қилади. Натижада ИИББда йиғилиш ўтказилиб, ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган нозир вазифасидан озод этилган ҳамда унга нисбатан жиноятни яширганлик бўйича иш очилган.
Мавзуга оид
20:31 / 13.05.2026
Тошкентда “Мингўрик – Чилонзор буюм бозори” метрополитен линияси қурилади
18:15 / 12.05.2026
Тошкентда кўча бўйидаги дренаж ариқчаси бетон билан тўлдириб ташланди
18:41 / 11.05.2026
Тошкентда газ таъминоти бўлими ходими 21 минг доллар билан ушланди
09:00 / 10.05.2026