Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия жанубида Сурия армияси самолёти фалокатга учради
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим Сурия ҳарбий-ҳаво кучларининг самолёти Туркия жанубидаги Хатай вилоятида фалокатга учраганини тасдиқлади, деб хабар бермоқда Sky News Arabia телеканали.
Бир қатор ОАВ маълумотларига кўра, "Аҳрор аш-Шом" радикал гуруҳи аъзолари Сурия шимолида МиГ-21 самолётини уриб туширишганини маълум қилишган. Таъкидланишича, самолёт учувчиси катапульта қилиб, Туркия ҳудудига тушган.
"Хатай вилоятида қулаган ҳарбий самолёт Сурияники", деб айтган Йилдирим.
Бундан ташқари, Йилдиримнинг бир қатор турк манбаларига иқтибос келтирган ҳолда таъкидлашича, фалокатга учраган самолёт МиГ-21 эмас, балки МиГ-23 бўлган.
Сурия томондан ушбу ҳолат бўйича ҳозирча изоҳ берилмаган.
Ўз навбатида ҳарбий манба "Ал-Масдар" порталига Сурия ҳарбий-ҳаво кучлари ҳақиқатан ҳам Идлиб вилоятида паст баландликда учаётган самолётларидан бири билан алоқани йўқотганини тасдиқлаган.
Манбанинг таъкидлашича, самолёт жангарилар томондан уриб туширилмаган, унинг қулашига техник носозлик, эҳтимол двигателнинг ишламай қолгани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026