Хитой муҳандис ва олимларни фазовий парвозларга тайёрламоқчи
Хитойда янги фазогирларни жорий йилда танлаб олишлари мумкин. Бу ҳақда «Жэньминь жибао» нашри хабар бермоқда. Хитой фазогирларни тайёрлаш марказидан газетага маълум қилишларича, Хитой фазо станцияси бир неча йилдан сўнг бортда бир неча фазогирлар экипажларини қабул қилиб олиши мумкин, шунинг учун бунга ҳозирнинг ўзида тайёрланиш керак.
Фазовий лабораторияда жойлар етарли бўлса, бу «Осмон саройи-2»га нафақат учувчиларни юбориш имконини беради. Орбитада муҳандис ва олимлар ҳам керак бўлиб қолиши мумкин, шунинг учун Хитой тайёргарлик маркази фазогирлар отрядини кенгайтириб, унга турли мутахассисларни жалб этиши мамкин. Марказда таъкидлашларича, танлов ҳозирча авиафазовий соҳадаги талабалар ва ходимларни қамраб олади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрелида «Осмон саройи-2» фазовий лабораториясига «Тяньчжоу-1» фазовий юк кемаси чиқарилади, у лаборатория бортига турли анжомларни етказиб беради. Хитой фазо станциясининг асосий блоки 2018 йилда ишга туширилади, 2022 йилда эса станциядан тўла кучда ишлаши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023