Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Икки араб аёл-учувчиси дунёдаги энг катта йўловчи самолётини бошқармоқда
Шу ҳафтада кутилаётган Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Амирлик ўзининг аёл ходимларига катта эътибор қаратмоқда. БААда душанба куни дунёдаги энг катта йўловчи самолёти фонида икки араб аёли тасвирланган кадрлар намойиш этилди. GulfNews шу ҳақидаги ролик билан бўлишди.
Видеода миллий авиакомпанияда хизмат кўрсатувчи икки учувчи - БААдаги энг ёш учувчи аёл Алия Ал-Муҳайрий ва А380 самолёти бошқарувига биринчи бўлиб ўтирган араб аёл-учувчиси, мисрлик Невин Дарвиш тасвирланган. Икки аёл Дубайдан Венага парвоз қилмоқда.
Emirates'да 29 мингдан зиёд аёл фаолият юритади, улардан 18 мингдан ортиғи экипаж аъзолари, қолганлари эса техник ва бошқарув хизматларини кўрсатишади.

Аёл ходимларнинг 2,5 фоизи раҳбарлик лавозимларида фаолият юритишади. Бундан ташқари, аёллар анъанага кўра эркаклар томонидан бажарилувчи ишларни ҳам ўзлаштириб, карьера қуришмоқда.
Авиакомпания маълумотларига кўра, аёл ишчилар сони компания кўламининг кенгайишига қараб ошиб бормоқда.
Кўплаб ташкилотлар гендер тенглик борасида катта муваффақиятга эришаётган бир пайтда бутун дунё миёқсида ишловчи аёллар сони эркаклардан ортда қолмоқда.
БМТ маълумотларига кўра, меҳнатга лаёқатли ёшдаги аёлларнинг бор-йўғи 50 фоизигина ишлайди, эркакларда эса бу кўрсаткич 76 фоизни ташкил қилади.
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
09:45 / 13.06.2026