14:37 / 06.03.2017
10838

Иккинчи жаҳон уруши мавзусидаги янги ҳужжатли роман тақдимоти бўлиб ўтди

Плеханов номидаги Россия олий ўқув юртининг Тошкент филиалида иқтисод фанлари доктори, профессор Баҳодир Умурзоқовнинг "Ойжамол" номли ҳужжатли романи тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда диктор Муслимбек Йўлдашев Facebook’даги ўз саҳифасида маълум қилган

Муслимбек Йўлдашевнинг маълумотига кўра, ушбу тадбир жуда мазмунли, мароқли ва фойдали бўлиб ўтган. “Бу ерда жам бўлган инсонлар орасида элимизда маълум ва машҳур бўлган адабиётимиз намоёндалари ҳам бор эди. Улар ҳам китоб юзасидан музокара ва чиқишларда фаол иштирок этишди. Иккинчи жаҳон уруши мавзусида ёзилган бу асарни бир нафасда ўқийсиз. Унинг қаҳрамонлари тақдири сизни асло бефарқ қолдирмайди. Тарихий фактлар эса бизга яқин ўтмишимизда қандай муте аҳволда бўлганимизни яна бир бор ёдимизга солади. Бугунги Мустақиллигимиз қадрига етишга ундайди.. Албатта топиб ўқинг, тавсия қиламан”, деб ёзади М.Йўлдашев.

Top