Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони қироли нима учун Ливанга ташрифини бекор қилди?
Президент Мишель Аун Ҳизбуллоҳни ҳимоя қилганидан сўнг Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдул Азиз Ас-Сауд март ойида Ливанга режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Бу ҳақида GulfNews'да хабар берилди.
Манбага кўра, Саудия раҳбари март ойи охирида ёрдам қўлини чўзиш ҳамда халқаро мажбуриятларини адо этиш мақсадида Ливанга боришни режалаштирган эди.
2017 йилнинг 10 январида Ар-Риёдда Аун билан учрашган қирол Салмон икки мамлакат ўртасидаги тангликни бартараф этишга умид қилганди.
Гап шундаки, ўтган ойда Миср телеканалларидан бирига интервью берган президент Аун Ҳизбуллоҳни ҳимоя қилган ва уни "Ливан муҳофазаси учун муҳим аҳамиятга эга ташкилот" сифатида эътироф этган.
Унинг ушбу баёноти Ливан жамоатчилиги ва араб дунёсида кенг муҳокама ва мунозарага сабаб бўлди.
Мавзуга оид
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
10:45 / 27.06.2026
Исроил ва Ливан АҚШ воситачилигида келишув тузди
19:38 / 22.06.2026
Ямал гол урди ва сажда қилди, Португалияда «Даллас сериали бошланди»
09:45 / 22.06.2026