ХХР компанияси АҚШга деярли 900 миллион доллар тўлайди
Хитойнинг телекоммуникация ускуналарини ишлаб чиқарувчи ZTE Corp. компанияси Эронга маҳсулот етказиш билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун АҚШ ҳукуматига умумий ҳисобда 892 миллион доллардан ортиқ пул тўлашга рози бўлди. Америка расмийлари бу ҳақида телеконфекренция режимида ўтган журналистлар брифингида маълум қилишди.
Америкалик амалдорларнинг сўзларига кўра, Хитой корпорацияси - ўз соҳасига кўра дунёнинг энг йирик компанияларидан бири - Техас штатидаги судда уч пункт бўйича қўйилган айбловларни тан олди. У билан келишувлар, йирик жарималардан ташқари, компаниянинг бир неча раҳбарларини ишдан бўшатишни кўзда тутади.
АҚШ ҳукуматининг таъкидлашича, ZTE Corp. Америкада ишлаб чиқарилган компонентларни Эронга ноқонуний экспорт қилган ва буни яширган, шу жумладан тергов жараёнида ҳам.
Америка пойтахтида эришилган келишув ҳақида АҚШ Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги ва Савдо вазирлиги вакиллари ҳамкорлигида ўтказилган брифингда эълон қилинди.
Мавзуга оид
14:35
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024