Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Россия билан Транссибирь авиайўналишлари бўйича келишиб олди
Фото: РИА "Новости"
Қозоғистон авиакомпанияларига Транссибирь авиайўналишларидан фойдаланган ҳолда парвозларни амалга оширишга рухсат берилган. Бу ҳақда республика инвестициялар ва тараққиёт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
2016 йил апрель ойи ўрталарида Қозоғистон ва Россия Транссибирь йўналишлари бўйлаб парвозлар ҳамда РФдан Қозоғистонга иккинчи авиаташувчини қўйиш борасида музокаралар ўтказиши ҳақида хабар қилинган эди.
2016 йил май ойида Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпанияси Россия ҳукуматига мурожаат қилиб, Остона ва Улан-Батор шаҳарлари ўртасидаги парвозни РФ ҳудудидан Транссибирь божини тўламасдан амалга оширишга рухсат сўраганди.
"Қозоғистон ва Россия икки томонлама ҳамкорлик асосида Россия Федерацияси ҳаво кенгликларидан учиб ўтиш масаласи бўйича келишувга эришди. Музокаралар якунига кўра, Қозоғистон авиакомпанияларига Транссибирь йўналишларидан фойдаланган ҳолда Улан-Батор ва Токиога қўшимча парвозларни амалга ошириш ҳуқуқи тақдим этилди", — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
09:30
Россия Жиноят кодексига “совет халқи геноциди” бўйича янги моддалар киритилмоқда
21:03 / 24.03.2026
Конфет қоғози россиялик аёлнинг қотилини аниқлашга ёрдам берди
17:34 / 24.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
13:40 / 24.03.2026