Хитой коинот қурилмаларини самолётлардан учириши мумкин
Хитойнинг China Daily ахборот агентлигининг маълум қилишича, Хитойда кичик коинот қурилмаларини ҳаводан учиришнинг мақсадга мувофиқлиги ўрганилмоқда. Самолётлар ёрдамида ракета-ташувчилар учириш режалаштирилмоқда. Бу ракеталар ўз навбатида Ер орбитасига сунъий йўлдошларни олиб чиқади.
Ушбу ғоя унчалик ҳам янги эмас, 1970-йилларда бундай технология АҚШ ва Собиқ иттифоқ мутахассислари томондан кўриб чиқилган, бироқ турли техник муаммолар сабабли кенг татбиқ топмаган. Бундай тадқиқотлар Хитойда олиб борилаётганини Хитой ракетасозлик академиясининг ракетасозлик бўлими бошлиғи Ли Тонгъю маълум қилди.
Ракеталарни учириш платформаси сифатида Y-20 стратегик самолёти ёки унга ўхшаш транспорт самолётини қўллаш кўзда тутилган. Бундай самолётлар 66 тоннагача юк кўтара олади, шунинг учун у қаттиқ ёнилғида учувчи ракета-ташувчини юк сифатида бортига олиши мумкин. Агар лойиҳа амалга ошса, у ракеталарни космодромларсиз ҳам учиришга ва стартни тайёрлаш учун зарур вақтни анча қисқартиришга ёрдам беради.
Мавзуга оид
12:02
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56
Авиация тарихидаги ғалати ҳалокат: учувчи нега самолётни тоғга олиб бориб урганди?
20:47 / 21.09.2024
Норвегиядан Испанияга учган самолёт сичқон сабаб авариявий қўнишни амалга оширди
18:55 / 14.09.2024