Хитой Шимолий Кореяга “ракета келишувини” таклиф қилди
Хитой КХДРга ракеталар учирилиши ва ядро дастурини ривожлантиришдан воз кечиши эвазига АҚШ ва Жанубий Корея томонидан ҳарбий машқларни тўхтатишни таклиф қилмоқда, деб хабар берди ХХР ташқи ишлар вазири Ван И чоршанба куни ташкил этилган матбуот анжуманида.
"Хитой биринчи қадам сифатида КХДР ўз ядро фаоллиги ва ракеталарини учиришни АҚШ ва Жанубий Корея машқларининг тўхтатилиши эвазига тўхтатишини таклиф қилмоқда", - деди Ван И. Унинг сўзларига кўра, бу келажакда томонларни музокаралар столи атрофида жам бўлишга ёрдам беради.
Хитой ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Корея ярим оролида босим яна кучаймоқда. "Бир томондан, КХДР жаҳон ҳамжамияти норозилигига эътибор ҳам қаратмади ва ўз ядро дастурини ривожлантиришини тўхтовсиз равишда гапирмоқда, БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини бузган ҳолда баллистик ракеталарни учирди. Бошқа томондан, АҚШ ва Жанубий Корея кенг кўламли ҳарбий машқларни ўтказмоқда ҳамда КХДРга босимни кучайтирмоқда", - деди Ван И.
"Айни дамда бизнинг устувор мақсадимиз – бу икки тренддан воз кечиш", - дея қўшимча қилди Хитой ташқи сиёсат идораси раҳбари.
КХДР душанба куни тўртта ракета учирди, улар катта эҳтимол билан янги турда бўлиб, учтаси Япония иқтисодий зонасида қулаган. Япония мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, ракеталар Япония денгизидаги Акита префектурасининг Ога ярим оролидан 300-350 километр ғарбда бўлган туманга қадар етиб борди. Ҳодиса сабаб ҳеч қандай моддий зарар етказилмади. Аввалроқ БМТ бош котиби КХДР томонидан ракеталар учирилишини қоралаб чиқди ҳамда уларни БМТ ХК резолюциясининг бузилиши ва минтақавий хавфсизликка таҳдид, деб атади.
КХДРнинг ушбу ракета синовлари Жанубий Кореяда кенг кўламли Америка-Жанубий Корея ҳарбий машқлари ўтказилиши билан бир вақтда рўй берди. Корея халқ армияси Бош штаби эса КХДР бу ҳаракатлар туфайли жавоб чораларини кўриши ҳақида огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
20:15 / 27.10.2024
Украинага қарши жангга ташланган КХДР аскарлари: экспертлар қандай фикрда?
15:07 / 25.10.2024
Ветнамдан Эронгача: Шимолий Корея қачон ва кимларга урушда ёрдам берган?
16:31 / 18.10.2024
КХДР Украинадаги урушга 12 минг ҳарбийсини юбормоқчи — Жанубий Корея разведкаси
23:22 / 17.10.2024