22:32 / 09.03.2017
3993

Непалдаги автоҳалокатда 24 киши ҳалок бўлди

Непалда автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 24 киши ҳалок бўлди ва яна 41 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Непаль ОАВ маълум қилди.

Воқеа 9 март куни мамлакат ғарбидаги Жаяркот туманида юз берган. Автобус Кхаланга аҳоли пунктидан Кхара қишлоғига кетаётганда йўлдан чиқиб кетиб, 200 метрча қияликдан пастга тушиб кетган.

Полицияда йўл-транспорт ҳодисасига тезликнинг оширилиши сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Воқеа вақтида автобусда 60 дан кўпроқ йўловчи бўлган. 

Top