Петербурглик ҳайдовчи хорижлик сайёҳни чув туширишга уринди
Санкт-Петербургда такси ҳайдовчиси 17,5 километр масофани босиб ўтишда кўрсатилган хизмат учун хорижлик сайёҳдан 16 минг рубль талаб қилди. Бу ҳақида 9-март куни шаҳар ИИВ бош бошқармаси сайтида хабар берилди.
Полиция маълумотларига кўра, 8-март куни хорижлик сайёҳ Қишки саройдан Старт кўчасидаги меҳмонхонагача BMW русумли таксига ўтирган. Саёҳат ниҳоясига етгач, ҳайдовчи унга 16 минг рубль ҳисобни талаб қилган. Такси ҳайдовчиси йўловчини автомобилда блоклаб қўйган ва талаб қилинган сумма тўланмагунга қадар уни қўйиб юбормаган. ИИВ бошқармасида таъкидланишича, ҳайдовчи пулларни қўлга киритгач, унга квитанцияни узатган.
Ҳозирда жиноий иш қўзғатиш масаласи ҳал қилинмоқда.
Қишки саройдан Старт кўчасигача бўлган масофа 17,5 километрни ташкил қилади, автомобилда бу масофани 30-40 дақиқада босиб ўтиш мумкин. Uber такси сервиси кундузги маҳал бундай масофа учун 600 рубль дастлабки қийматни белгилайди, RuTaxi сервиси эса - 485 рубль.
Мавзуга оид
18:50 / 29.10.2024
Тошкентда икки талаба таксичини ўлдириб, машинасини олиб қочмоқчи бўлди
07:50 / 25.10.2024
Ўзини ўзи банд қилган таксичилар сони икки баравар ошди
13:30 / 21.10.2024
Санкт-Петербургда УУА уриб туширилганидан кейин юзлаб уйлар «свет»сиз қолди
17:34 / 04.09.2024