Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сингапурда чекишга рухсат берилган ёш даражаси оширилади
Сингапур ҳукумати чекишга рухсат берилувчи ёшни 18дан 21га қадар ошириш ниятида. Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича катта давлат вазири Эми Кхор парламентга бу таклифни кўриб чиқиш учун киритди.
"Бу ёшга етмаган шахсларга тамаки маҳсулотларини сотиш тақиқланади, бундан ташқари, сигареталар сақлаганлик учун ҳам жавобгарлик киритилади", - дея айтиб ўтди идора вакили. Унинг сўзларига кўра, "таклиф этилаётган чекловлар яқин бир неча йил давомида кучга киради".
Мамлакат ҳукумати чекувчиларга нисбатан чораларни ҳам кучайтирмоқда. Масалан, ўтган йили 400дан ортиқ боғ ҳудудларида чекиш тақиқланди. Ҳаммаси бўлиб эса шаҳар-давлатда чекиш мумкин бўлмаган ўн минглаб жойлар бор – улар ичида биринчи навбатда касалхоналар, савдо марказлари, кинотеатрлар, жамоат транспорти бекатлари, ер усти йўлаклари мавжуд. Бу ҳолатда қоидабузарлик учун тахминан 1,2 минг АҚШ долларилик жарима қўлланилади.
Сингапур соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2010 йилда ўтказилган тадқиқотга кўра, мамлакатнинг 18-69 ёшдаги фуқаролари ичида чекувчилар улуши 14,3 фоизга тенг.
Мавзуга оид
21:17 / 22.04.2026
Британия тамакини тақиқлайди ва «чекмайдиган авлод» механизмини ишга туширади
14:59 / 09.01.2026
Қора денгизда дрон зарбаси оқибатида Elbus танкери шикастланди
17:16 / 27.12.2025
Ўзбек сўмини ёқиб, оловида тамаки тутатган хорижлик ишчилар маъмурий жазога тортилди
16:32 / 24.12.2025