Жамият | 15:10 / 09.03.2017
34529
2 дақиқада ўқилади

Юрак-қон томир касалликларидан азият чекувчи кишлар учун ажойиб янгилик

Даниялик мутахассислар озиқ-овқат маҳсулотларини ўрганиб чиқиб, юрак-қон томир тизимини мустаҳкамлаш учун энг самарали маҳсулотни аниқлашди. Бу маҳсулот мунтазам равишда истеъмол қилинганда юрак хуружлари хавфини пасайтиради ва қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди. Гап оддий денгиз карами ҳақида бормоқда. У ҳар қандай кўринишда (қуритилган, сархил ва салат таркибида) ҳам самаралидир. "Ортодокс" тиббий порталида шу ҳақида маълумот берилди

Олимларнинг таъкидлашича, унинг самарасини денгиз карамини ҳар куни истеъмол қилган одамгина сезиши мумкин. Кўнгиллилар иштирокида ўтказилган тажриба бунинг яққол исботидир. 

Юрак-қон томир касалликлари бўлган кишиларни икки гуруҳга ажратишди. Биринчи гуруҳ ўз рационини ўзгартирмай, одатий маҳсулотларни истеъмол қилишда давом этди. Иккинчи гуруҳ эса асосий таомномага қўшимча равишда ҳар куни денгиз карами билан озиқланди. 

Бир неча ой ўтгач, икки гуруҳ вакилларининг саломатлиги қиёсий таҳлил қилинди. Маълум бўлишича, иккинчи гуруҳда кўрсаткичлар сезиларли равишда яхшиланган - юрак ўз вазифасини яхшироқ уддалай бошлаган, қон босими пасайган, иштирокчилар ўзларини жуда яхши ҳис қилаётганликларини таъкидлашган. 

Олимларнинг фикрича, японлар таомномасида денгиз карамининг мавжудлиги нима учун дунё миқёсида энг кам юрак касалликларига учрайдиган кишилар шу ерда яшашига изоҳ бўла олади. 

Мавзуга оид