Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда қулаган вертолётнинг барча йўловчилари жасади топилди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 7 нафарга етди, деб хабар бермоқда NTV телеканали.
Телеканал маълумотларига кўра, авиаҳалокат юз берган жойда 2 учувчи жасади топилган.
Туркиянинг "Эжзажибаши" компаниялар гуруҳига тегишли Sikorsky S-76 вертолёти Истанбул яқинидаги Бююкчекмеже шаҳарчасида кучли туман шароитида телеминора билан тўқнашиб кетган. Вертолёт бортида 7 киши бўлган. Аввалроқ 5 киши ҳалок бўлгани, улардан 4 нафари россияликлар экани маълум қилинганди.
ОАВ маълумотларига кўра, вертолётни Оловуддин Аджар ва Ахмет Булут исмли учувчилар бошқарган. Шунингдек, ҳалок бўлган йўловчилар номлари маълум қилинган, улар: "Эжзажибаши"нинг Россиядаги бўлими VitrA бош директори Салим Ўзен ва россияликлар Александр Ванин, Игорь Кочергин, Людмила Чупрова ва Елена Бадраган.
Milliyet газетасининг маълум қилишича, учувчилар бу ҳудуддан аввал ҳам учиб туришган ва телеминоранинг жойлашган ўрнидан яхши хабардор бўлишган.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026