Муқимий—Бунёдкор чорраҳаси очилиши тўртинчи марта кечиктирилди
Тошкентнинг Муқимий ва Бунёдкор кўчалари кесишмасида йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан 11 февраль куни ёпилган чорраҳа транспорт ҳаракати учун ҳамон очилмай қолмоқда. «Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати берган хабарга кўра, чорраҳанинг очилиш муддати Наврўз байрами арафаси кунларига қолдирилган.
«Маълум ишлар давом этаётгани ҳамда хавфсизликни таъминлаш мақсадида чорраҳанинг транспорт ҳаракати учун очилиши Наврўз байрами арафаси кунларига кўчирилди.
Тирбандликни келтириб чиқармаслик мақсадида, сизлардан қурилиш вақтида бошқа кўчалардан фойдаланишингизни сўраймиз», дейилган хабарда.
Унда шунингдек, юзага келтирилган ноқулайликлар учун узр сўралган.
Эслатиб ўтамиз, аввалига чорраҳада транспорт ҳаракати 11 февралдан 23 февралгача вақтинча ёпилганди. Кейинроқ «Тошшаҳартрансхизмат» ҳаракатланишга 1 мартдан бошлаб рухсат берилишини билдирди. 1 март куни эса бу муддат 10 мартгача узайтирилганди.
Бунёдкор ва Муқимий кўчалари кесишувида, метронинг «Новза» бекати яқинида янги кўприк қурилиши 2016 йилнинг 16 сентябридан бошланган эди. Унинг умумий узунлиги 900, баландлиги 6 метрга тенг, 6 полосали йўлнинг кенглиги 24 метрни ташкил этади. Йўл ўтказгичнинг икки томонида пиёдалар учун умумий узунлиги 131,6 метр бўлган иккита ер усти ўтиш йўлаги ҳам барпо этилмоқда. Йўл ўтказгич Наврўз байрамида фойдаланишга топширилиши белгиланган.
Мавзуга оид
09:11 / 29.11.2024
Эски ТошМИ ва собиқ «Тошселмаш» бозори ёнидаги чорраҳалар реконструкция қилинади
08:00 / 09.09.2024
Бунёдкор шоҳкўчасида 27 ёшли ҳайдовчи уриб юборган пиёда вафот этди
08:28 / 31.08.2024
Тошкент ҳалқа автомобил йўлининг бошқа тирбанд чорраҳаларида ҳам йўл ўтказгичлар қурилади
17:56 / 16.05.2024