Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ёш динамочилар ҳайрон қолдиришда давом этади. Тошкентда «Пахтакор» мағлуб этилди
Бугун, 12 март куни, Олий Лиганинг 2-тур учрашувлари якунланганидан 1 кун ўтиб, 3-тур доирасидаги учрашувлардан бири ўтказилди.
Унда Тошкентнинг «Пахтакор» клуби мавсум дебютанти, Самарқанднинг «Динамо» жамоасини қабул қилди.
Ўтган турда Олий Лига тарихидаги энг ёш таркибни майдонга тушириб, рекорд қайд этган самарқандликлар жамоаси бу турда ҳам ёш таркибни майдонга ташлади. Ўтган 2 турда кетма-кет ғалабалар қайд этиб, мухлислар олқишига сазовор бўлган жамоа бу турда ҳам ўз натижалари тасодиф эмаслигини исботлади.
88-дақиқада меҳмонлар жамоаси ўйин тақдирини ҳал қилган голни уришди. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Раду Рогак боши билан дарвозага йўллаб ҳисобни очди - 0:1.
Бу ҳисоб қолган дақиқаларда ўзгармасдан қолди ва мухлислар орасида «ўзбек Лестери» номини олган «Динамо» муваффақиятини мустаҳкамлаб, турнир жадвалида яккапешқадамга айланди. Жамоа 3 учрашувдан буён дарвозаси дахлсизлигини сақламоқда. «Пахтакор» эса 4 очкоси билан ҳозирча тўртинчи ўринда.
Олий лига, 3-тур
«Пахтакор» - «Динамо» - 0:1
Гол: Раду Рогак 89, - 0:1
«Пахтакор»: Ботирали Эргашев, Владимир Козак, Аднан Ораховац, Юрица Булят, Даврон Ҳошимов, Акбар Исматуллаев (Камолиддин Тожиев, 79), Азимжон Аҳмедов, Станислав Андреев (Шерзод Каримов, 54), Суҳроб Нуруллаев (Жасурбек Ҳакимов, 69), Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев (с)
«Динамо»: Михаил Наумов, Миркомил Локаев, Бунёд Исроилов, Акмал Бозоров (с), Жасур Азимов, Сардор Сулаймонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шохруҳ Холматов, Дамир Низанов (Раду Рогак, 66), Ориф Мамажонов (Абдумалик Абдуллаев, 74), Абдужамол Исроилов
Огоҳлантиришлар: Шохруҳ Холматов 75, Азимжон Аҳмедов 84, Даврон Ҳошимов 85.

Мавзуга оид
17:43 / 25.04.2026
Суперлига. «Пахтакор» ва «Нефтчи» таъқибчилардан илгарилади
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
21:18 / 09.04.2026
«Пахтакор» Фарғонада «Нефтчи»ни мағлуб этиб, Суперлигада пешқадам бўлиб олди
13:12 / 16.03.2026