Жаҳон | 08:50 / 12.03.2017
4423
1 дақиқада ўқилади

Хитойда 2016 йилда 3 мингга яқин одам коррупция айблови бўйича жазоланди

Фото:Fotolia/ liondw

Хитой судлари 2016 йилда коррупция айблови бўйича 2 минг 862 кишига жазо ҳукми чиқарган. Бу ҳақда Хитой Олий халқ судининг ишчи маърузасида айтиб ўтилди. 

"Синьхуа" ахборот агентлигининг маълум қилишича, Хитой суд органлари 2016 йилда коррупция билан боғлиқ 45 мингта ишни кўриб чиққан. Бу ишлар бўйича 49 минг фуқаро ўтган. Жумладан, айбланувчилар орасида вилоят даражасидаги 35 собиқ амалдор ва округ даражасидаги 240 амалдор бўлган.  

15 мингта иш бўйича 2862 киши порахўрлик ва бюджет маблағларини суистеъмол қилиш бўйича жазоланган.

Маълум қилинишича, шунингдек 2016 йилда 47 минг 650 киши лавозими билан боғлиқ жиноятларни содир этганликда гумон қилиниб, тергов қилинган. Улар орасида вилоят ва ундан юқори даражадаги 48 собиқ амалдор бўлган.

Хитой прокуратурасининг таъкидлашича, ҳукумат қочоқ порахўрларни тутишда ва улар томондан олиб чиқиб кетилган маблағларнинг қайтарилишида ҳам анчагина муваффақиятга эришган. 

Мавзуга оид