«Байер» ярим ҳимоячиси Кай Хавертц Чемпионлар лигасининг нимчорак финали доирасидаги жавоб учрашувида «Атлетико»га қарши ўйинни ўтказиб юборади.
Бунга ушбу 17 ёшли хавбекнинг мактаб имтиҳонлари туфайли Испанияга уча олмагани сабаб бўлди.
Леверкузенликлар жамоасига олдиндаги ўйинда жароҳат туфайли Эмир Топрак, Ларс Бендер, Жонатан Та ва Штефан Кисслинг ҳам ёрдам бера олмайди.
«Атлетико» – «Байер» учрашуви 16 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтади. Жамоаларнинг Германияда кечган биринчи учрашувида испанлар 4:2 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди.