Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ ва Британия фуқароларининг Brexit'дан кейинги мақоми масаласи қачон муҳокама қилинади?
Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ЕИ ва Британия фуқароларининг Brexit'дан кейинги мақоми масаласи Евроиттифоқ билан музокараларнинг бошланғич босқичида ҳал қилинишини маълум қилди. Бу ҳақида РИА "Новости"да хабар берилди.
"Фуқаролар мақоми масаласи (ЕИ билан) музокараларнинг бошланғич босқичида муҳокама қилинади. Бизнинг ўз позициямиз бор. Унга кўра, бизнинг мамлакатимизда яшовчи ва жамият тараққиётига ўз ҳиссасини қўшувчи ЕИ фуқаролари Евроиттифоқда истиқомат қилувчи британияликлар каби ҳуқуқларга эга бўлиши керак", - деди Мэй сешанба куни парламентда чиқиш қилар экан.
Буюк Британия ҳукумати март ойи охирларида Европа Иттифоқидан чиқиш жараёнига старт бериши кутилмоқда. Евроиттифоқ билан Brexit шартларига доир музокаралар икки йилча давом этади. Музокаралардаги асосий масалалардан бири - Буюк Британияда яшовчи Европа фуқаролари ҳамда континентал Европадаги британияликлар мақоми.
Мавзуга оид
14:24
Лондон шимолида икки поезд тўқнашди
10:40 / 18.06.2026
ЕИ ва Кремл ўртасида норасмий алоқалар бўлгани хабар қилинди
09:45 / 18.06.2026
Европа Иттифоқи ноқонуний мигрантларга қарши чораларни кучайтирмоқда
18:06 / 17.06.2026