Қасоскор Туркия Нидерландияга қарши иқтисодий санкциялар киритиши мумкин
Туркия бош вазири ўринбосари Нўъмон Куртулмуш мамлакат Нидерландияга қарши иқтисодий санкциялар киритиши мумкинлигини маълум қилди. Reuters шу ҳақида хабар берди.
Шунингдек Куртулмуш Анқара ҳозирги босқичда Нидерландиядаги элчисини чақириб олмаслигини қўшимча қилди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған бундан аввал Нидерландия билан юзага келган дипломатик зиддиятни қуруқ узр сўраш билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтган эди.
Президент шунингдек Нидерландияга нисбатан бундан кейин ҳам чора кўрилишини айтиб таҳдид қилган.
Туркия ТИВ раҳбари Мавлут Човушўғли 11 март куни Роттердамдаги Туркия конституциясига тузатишлар киритишга доир референдум муносабати билан ўтказилиши режалаштирилган митингга ташриф буюриши керак бўлган. Унинг самолёти Нидерландияга қўйилмаган. Шундан сўнг икки мамлакат ўртасида дипломатик зиддият юзага келди. Эрдўған Нидерландияга қарши санкциялар киритшни айтиб таҳдид қилган.
Мавзуга оид
13:55 / 18.11.2024
Нидерландияда ўзбекистонлик мутахассислар учун малака ошириш курслари ташкил этилади
16:38 / 12.11.2024
Амстердамдаги можаро: аслида нималар бўлди?
00:11 / 12.11.2024
Нидерландия 9 декабрдан чегара назоратини жорий этади
18:17 / 08.11.2024