Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон жанубида "Ҳизб ут-Таҳрир" аъзоси қўлга олинди
Қирғизистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси "Ҳизб ут-Таҳрир" диний-экстремистик ташкилотининг фаол аъзосини қўлга олди. Бу ҳақда қўмита матбуот маркази хабар қилмоқда.
Қўмита маълумотларига кўра, экстремист ташкилотнинг яширин фаолиятига барҳам бериш бўйича ўтказилган махсус амалиёт чоғида қўла олинган. "Ушбу амалиёт доирасида Ўш вилояти Қорасув шаҳрининг 1959 йилда туғилган фуқароси ҳибсга олинди", - дейилади хабарда. Унинг исми-шарифи тергов манфаатлари юзасидан ошкор этилмаяпти.
ДМХҚнинг маълум қилишича, мазкур фуқаро бундан аввал "миллий, ирқий, диний ва минтақалараро зиддият"ни келтириб чиқарганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилган. Айни вақтда, унинг уйидан мусодара қилинган турли нашрлар асосида жиноий иш қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, бош қароргоҳи Лондонда жойлашган "Ҳизб ут-Таҳрир" ташкилоти Қирғизистон ва бошқа қатор мамлакатлар, хусусан Ўзбекистонда ҳам тақиқланган. Унинг аъзолари Марказий Осиё давлатларидаги ҳокимиятларни ағдариб, ушбу давлатлар ҳудудида ўз давлатини барпо қилишни мақсад қилади.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026