Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонида халоскор ҳайдовчига Макка сафари йўлланмаси таклиф этилди
Саудия Арабистонида ишловчи покистонлик муҳожир бир оилани ёнаётган автомобилдан қутқариб қолгани учун Шарқий провинция губернатори томонидан тақдирланди. Бу ҳақида GulfNews'да хабар берилди.
Шаҳзода Сауд бин Найиф Муҳаммад Мансурни матонати ҳамда фидойилигини юксак баҳолади ва хорижликлар ҳам Саудия Арабистони фуқаролари каби инсонлар муҳофазаси борасида ҳамкор эканликларини таъкидлади.
Шаҳзода Сауд Муҳаммадга мукофот сифатида жорий йилда Маккага Ҳаж сафарини амалга оширишни таклиф қилди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, автомобиль йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ёниб кетган. Муҳаммад бир оилани қутқариб қолиб, уларга биринчи ёрдам кўрсатган. У ёнғинни ўчириш учун юк машинасининг шлангидан фойдаланган.
Мавзуга оид
11:55 / 30.03.2026
Саудияда АҚШнинг разведкачи самолёти йўқ қилинди
20:20 / 29.03.2026
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони валиаҳди билан телефон орқали мулоқот қилди
11:41 / 29.03.2026
Трамп: Саудия энди бизга «хушмуомала» бўлишига тўғри келади
10:08 / 28.03.2026