Жаҳон | 23:07 / 14.03.2017
4111
2 дақиқада ўқилади

Венгрия парламентининг муҳожирлар бўйича қабул қилган қарори танқид қилинди

Венгрия парламенти ноқонуний муҳожирларнинг бошпана бериш ҳақидаги мурожаатлари ҳукумат томондан қўриб чиқилмагунча улар Венгрия чегараси яқинидаги махсус лагерларда сақланиши ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллаши халқаро ҳуқуқ тамойилларини бузади, деб айтди Венгрия Хельсинки қўмитасининг қочқинлар ишлари бўйича дастури директори Габор Дьюлаи "Анадолу" ахборот агентлигига

"Бу қонун лойиҳасининг деярли ҳар бир банди Европа Иттифоқи қонунчилиги, Европанинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш конвенцияси ва Женева конвенциясини бузади", деб айтган Дьюлаи.

Дьюлаи қабул қилинган қонун лойиҳаси Венгрияда барча муҳожирларни қўлга олиш ва мамлакатдан чиқариб юборишга рухсат беришини айтиб ўтди.

"Венгрия парламенти кўпчилик овоз билан 14 ёшдан кичик бўлган болалардан ташқари мамлакатга кираётган барча муҳожирларни лагерларда сақлаш қонун лойиҳасини маъқуллади. Яъни бундай одамлар 14 ёшдан катта бўлганлар, урушда қийноқларга учраётган оилалар вакиллари ҳамда ҳомиладор аёллардир. Бунинг барчаси халқаро ҳуқуққа зиддир, чунки Европа Иттифоқи қонунчилиги ва Европанинг инсон ҳуқуқлари ҳақидаги конвенциясига кўра, муҳожирлар алоҳида вазиятлардагина қисқа вақтга ушланишлари мумкин", деб айтган Дьюлаи.

Унинг айтишича, агар қонун лойиҳаси кучга кирса, унда Венгрия ўзининг Европа Иттифоқидаги аъзолигини хавф остига қўяди, чунки Европанинг ҳеч қайси бир давлатида муҳожирлар билан бундай йўл тутилмайди.

Мавзуга оид