Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
КХДР АҚШ ва Жанубий Корея қўшма машқларини уруш эълон қилиш деб ҳисобламоқда
КХДР айни дамдаги Америка-Жанубий Корея машқларини уруш эълон қилиш деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Шимолий Кореянинг "Нодон синмун" марказий газетасида эълон қилинган мақолада сўз юритилди.
"Пхеньян томонидан АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўшма машқлари Key Resolve ҳамда Foal Eagle очиқдан-очиқ уруш эълон қилиш сифатида кўрилмоқда", - дея ёзган Корея Меҳнат партияси раҳбариятига яқин бўлган нашр. Газетанинг тахминича, Вашингтон ва Сеулнинг кучни кўрсатиш ҳақидаги қарори "Корея ярим ороли ва бутун Шимоли-Шарқий Осиёда ядро уруши таҳдидини оширмоқда".
Мақолада айтилишича, Пхеньян "вазиятлар ривожини сустлик билан кузатиш ниятида эмас". "Агарда битта Америка ва Жанубий Корея снаряди КХДР суверен ҳудудига тушса, унда унинг ракеталари тажовузкор ва фитначиларнинг барча базаларини ҳаёт учун яроқсиз жойга келтиради", - дея хулоса қилган нашр.
Маълумот учун, Корея ярим ороли жанубида 1 мартдан АҚШ ва Жанубий Кореянинг қўмондонлик-штаб машқлари ўтказилмоқда. Бугун унда иштирок этиш учун Американинг Carl Vinson авиаташувчиси келди. Тахминларга кўра, машқларга Американинг яна битта ёки иккита сувости кемаси қўшилади ҳамда улар ўз бортида ядро ракеталарини олиб юриши мумкин. Шунингдек АҚШ томонидан машқларда пайқаш мушкул бўлган F-35B кўп функцияли қирувчи-бомбардимончилари ва 3,5 минг ҳарбий хизматчилар иштирок этади.
Мавзуга оид
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026