Жаҳон | 11:50 / 15.03.2017
6732
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда янги президент сайланадиган кун маълум

Жанубий Кореяда муддатидан илгари президентлик сайловлари 9 май куни бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда АP агентлиги.

Жанубий Корея қонунчилигига мувофиқ, муддатдан илгари президентлик сайловлари мамлакат конституциявий суди президент Пак Кин Хенинг импичментини қонуний деб топганидан сўнг 60 кун ичида ўтказилиши керак. Суд бундай қарорни 10 март куни чиқарди.

Жанубий Кореяда бош вазир Хван Гё Ан вақтинчалик президент вазифасини бажармоқда.

Маълумот учун, мамлакат парламенти депутатлари ўтган йилнинг декабрь ойида Пак Кин Хега нисбатан импичмент учун овоз беришганди. Бу президент аралашиб қолган коррупция можароси фонида юз берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид