07:44 / 16.03.2017
9426

ЕЧЛ. «Манчестер Сити» турнирни тарк этди

Чемпионлар Лигаси 1/8 финалининг жавоб учрашувида «Монако» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб, мусобақанинг кейинги босқичига йўл олди.

Монегасклар Килиан Мбаппенинг голи эвазига учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. 29-дақиқада Фабиньо майдон эгалари устунлигини икки голлик фарққа етказди. 71-дақиқада шаҳарликлар ўйинчиси Лерой Сане «Монако» дарвозасига бир жавоб тўпини кирита олди. Бироқ 6 дақиқа ўтиб монегасклар футболчиси Тьемуа Бакайоко ўз ҳисобига бир гол ёзиб, учрашувдаги ва умуман нимчорак финали баҳсидаги якуний нуқтани қўйди. Учрашув 3:1 ҳисобида якунланди.

Манчестерда ўтган 1-учрашувда «Монако» 3:5 ҳисобида имкониятни бой берганди. Икки учрашувнинг умумий ҳисоби 6:6 ни ташкил қилди ва монегасклар меҳмондаги гол қоидасига кўра чорак финалга йўл олди.

ЕЧЛ, нимчорак финал, жавоб ўйини
Монако Монако – Манчестер Сити Англия 3:1 (2:0, 1:1)
Голлар: 1:0 – 8 Мбаппе, 2:0 – 29 Фабиньо, 2:1 – 71 Сане, 3:1 – 77 Бакайоко. 
Монако – Субашич, Раджи (Туре, 70), Фабиньо, Менди, Жемерсон, Лемар, Бернарду Силва, Мбаппе (Моутинью, 81), Бакайоко, Сидибе, Жермен (Дирар, 90).
Манчестер Сити – Кабальеро, Стоунз, Клиши (Ихеаначо, 84), Санья, Коларов, Сильва, Фернандиньо, де Брюйне, Стерлинг, Сане, Агуэро.
Огоҳлантиришлар: Санья (11), де Брюйне (58), Бакайоко (59), Стерлинг (74), Жермен (89), Лемар (90).
Биринчи ўйин: 3:5

Top