Жаҳон | 10:51 / 17.03.2017
6269
2 дақиқада ўқилади

Хитой ва Покистон хавфсиз иқтисодий йўлак яратиш ҳақида келишиб олди

Хитой ва Покистон икки давлат ўртасида хавфсиз иқтисодий йўлак яратишга ёрдам беради. Бу ҳақда Global Times хабар бермоқда.

"Хитой ва Покистон миллий мудофаа ҳамда хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириши керак. Бу икки томонлама иқтисодий йўлакни ривожлантириш учун мустаҳкам пойдевор яратиш имконини беради", - дея Хитой Давлат кенгаши бош вазири ўринбосари Чжан Гаолининг баёнотидан иқтибос келтиради нашр. У шундай фикрни Пекинда Покистон армияси штаби бошлиғи Қамар Жавод Бажва билан бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича билдирди.

Бош вазир ўринбосарининг таъкидлашича, Хитой-Покистон муносабатларининг янада ривожланиши нафақат икки халқ фаровонлигига, балки дунё ва минтақадаги барқарорликка ҳам ижобий таъсир кўрсатади. Унинг хабар беришича, Хитой олий даражадаги ўзаро ҳаракатларни фаоллаштиришга тайёр ҳамда Пекин ва Исломободнинг халқаро ва минтақавий характерга эга масалалар бўйича позицияларининг мувофиқлаштириши жуда муҳим. 

Ўз навбатида, Бажванинг таъкидлашича, Покистон қўшинлари иқтисодий йўлак ҳудудида хавфсизликни таъмирлашда фаол равишда кўмак беради.

Пекин ва Исломобод узунлиги 3 минг километр келадиган иқтисодий йўлак яратишни режалаштирмоқда, у Покистоннинг Гвадар портини Хитойнинг Синьцзян шаҳри билан шоссе ва темир йўли, шунингдек қувурлар тизими орқали боғлайди. Хитой у орқали Форс кўрфазидан нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб берилишида анча арзон ва қисқа йўналишга эга бўлади, шунингдек Яқин Шарқ ва Африкага ўз маҳсулотлари экспортини осонлаштиради.

Мавзуга оид