Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Хитойни Шимолий Кореяга қарши етарлича чоралар кўрмаётганликда айблади
АҚШ президенти Дональд Трамп Хитой Шимолий Корея томондан билдирилаётган хавфга қарши етарлича чоралар кўрмаяпти, деб ҳисобламоқда. Трамп бу ҳақда твиттерда ёзди.
"Шимолий Корея ўта кескин ҳаракат қилмоқда. Улар узоқ йиллардан бери АҚШ билан ўйнашиб келмоқдалар. Хитой эса ёрдам бериш учун жуда кам иш қилмоқда!", деб ёзган Трамп.
Аввалроқ 17 март куни АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Сеулда ўтган икки томонлама музокаралар якунларига кўра Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Юн Бён Се билан бирга берган матбуот-анжуманда агар Шимолий Корея томондан хавф ошса, Вашингтон унга нисбатан жавоб чоралари кўриши мумкинлигини айтганди. "Шимолий Кореяга нисбатан стратегик тоқат вақти тугади. Биз хавфсизликни таъминлаш ва дипломатия соҳасида кўплаб чораларни кўриб чиқмоқдамиз", деб қўшимча қилган Тиллерсон.
Корея яриморолидаги вазият 2016 йил бошида Пхеньян ядровий синовлар ўтказиб, кейинроқ баллистик ракета учиргандан кейин кескинлашган. 2016 йил сентябрда Шимолий Корея яна бита ядровий синов ва йил давомида 20 га яқин ракета синови ўтказган.
Шимолий Корея, шунингдек, 2017 йилда ҳам бир неча марта ракета учирган. Охирги марта у томондан 6 март куни учирилган ракета Япониянинг денгиздаги иқтисодий ҳудудига тушган. Шундан кейин АҚШнинг Жанубий Кореядаги ҳарбий контингенти қўмондонлиги 7 март куни Жанубий Корея ҳудудида THAAD зенит-ракета мажмуасини жойлаштиришни бошлагани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
20:57 / 02.07.2026
Пекиндаги осмонўпар бинога урилган самолёт учувчиси руҳий касал бўлгани айтилди
17:41 / 30.06.2026
Қошғар: Ўзбек маҳаллаларини эслатувчи қадимий шаҳар
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026