Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон-БАА қўшма корхонаси хорижий инвестиция компанияси билан англашув меморандумини имзолади
Тошкент шаҳрида 17 март куни «SABOAM» масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон – Бирлашган Араб Амирликлари қўшма корхонаси билан БААнинг «Sheikh Ahmed Bin Obaid Al Maktoum» халқаро инвестициявий компанияси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Назира Дадахонова, Бирлашган Араб Амирликларининг «Sheikh Ahmed Bin Obaid Al Maktoum» халқаро инвестициявий компаниясининг тижорат масалалари бўйича вице-президенти Мажид Иброҳим Али Нақи Ал Заруни ва бошқалар Ўзбекистон билан БАА ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик кўплаб йўналишлар қатори иқтисодиёт, савдо ва сармоя соҳаларида ҳам изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.
«SABOAM» МЧЖ қўшма корхонаси 2015 йилнинг июнь ойида «Sheikh Ahmed Bin Obaid Al Maktoum» халқаро инвестициявий компанияси ташаббуси билан мамлакатимиз иқтисодиётининг устувор тармоқларига инвестиция киритиш ва икки томонлама муносабатларни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган.
Компания делегациясининг мамлакатимизга ташрифи доирасида ушбу ташкилотнинг соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, енгил саноат, энергетика, машинасозлик каби йўналишлар бўйича инвестициявий дастурларига оид тақдимот бўлиб ўтди.
Мажид Иброҳим Али Нақи Ал Заруни Ўзбекистонда хорижий сармоядорлар учун яратилган қулай шароит янги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар очаётганини таъкидлади. Ўзбекистон билан Бирлашган Араб Амирликлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг амалий ифодаси бўлган бундай лойиҳалар мамлакатимиз иқтисодий ва сармоявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаш баробарида, икки давлат ўртасидаги фаол ва серқирра муносабатларни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Нодира МАНЗУРОВА,
ЎзА мухбири
Мавзуга оид
22:44 / 01.07.2026
БАА мулкий тенгсизлик даражаси бўйича жаҳон рейтингида биринчи ўринни эгаллади
18:00 / 19.06.2026
БАА 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқларга киришини тақиқлади
14:10 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик доирасида янги лойиҳаларни амалга оширади
10:15 / 17.06.2026