Жамият | 14:28 / 18.03.2017
16518
2 дақиқада ўқилади

Арабистон денгизи узра йирик авиаҳалокат юз беришига бир бахя қолгани маълум бўлди

2017 йилнинг бошида Арабистон денгизида иккита йўловчи самолётининг бир-бирига хавфли масофага қадар келиши жиддий ҳалокат билан якун топиши мумкин эди. Бу ҳақдаги маълумот ОАВда эндигина тарқалди. Авиация ҳодисаларини кузатиб бориш билан шуғулланувчи Aviation Herald нашри шу ҳақда маълум қилди.

Нашр маълумотига кўра, 7 январь куни эрталаб Emirates авиакомпаниясининг Дубайдан Сиднейга парвоз қилаётган A380-800 йўловчи лайнери Арабистон денгиз узра учаётганида, Германиянинг MHS Aviation бизнес-операторига тегишли бўлган Bombardier Challenger 604 бизнесжети унинг йўналишини тўсиб чиққан.

Бизнес-жет улкан лайнердан бироз орқада ҳамда ундан 300 метр пастроқ масофада учиб ўтган. Бу самолётнинг ўзига ҳаво оқими изига тушиб қолиши ҳамда бошқарувнинг йўқотилишига олиб келган. Самолёт ҳавода уч-беш марта ағдарилиб кетган, парвоз режимининг бузилиши эса ҳар икки турбореактив двигателлар ишлашининг тўхтатишга сабаб бўлган ҳамда самолёт бир зумда пастга тушиб кетган.

Жет тахминан уч километр пастга қулаб борган, сўнгра учувчилар двигателларни ишга тушириб юборди ва бошқарувни ўз қўлларига олдилар. Кейинчалик оператор-компания омон қолган лайнерни парвозга яроқсиз деб баҳолади, самолётнинг бир неча йўловчилари эса жароҳат олган. Бу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари ҳамон давом этмоқда.

Мавзуга оид