Жаҳон | 14:15 / 18.03.2017
10441
2 дақиқада ўқилади

Исроил самолётларининг Сурияга рейди нима сабабдан юз бергани маълум

Фото: AP

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ҲҲК самолётлари Суриядаги нишонни, Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати қўлига энг илғор қурол-яроғлар тушмаслиги мақсадида огоҳлантириш сифатида аниқ мўлжалга олганини хабар қилди. Бош вазир канцеляриясининг баёноти жума, 17 март куни пайдо бўлди, деб хабар бермоқда ТАСС.

«Бизнинг сиёсатимиз кетма-кетлик асосига қурилган: “Ҳизбуллоҳ”га илғор қурол-яроғларни бериш ҳаракатларини аниқлаш, биздаги жосуслик маълумотлари, бизда тезкор имконият бўлиши, воқеаларнинг бу ривожини олдини олиш учун ишламоқдамиз», - дея таъкидлаб ўтди Нетаньяху.

«Бу – рўй берган ҳолат, ҳамда бу – келажакда айнан нима юз беришидир», - дея қўшимча қилиб ўтди бош вазир.

Исроил авиациясининг Суриядаги рейди ҳақида жума куни эрталаб маълум бўлди. Дамашқнинг маълум қилишича, Сурия ҳаво кенгликларини тўртта Исроил самолёти бузиб ўтган ҳамда улардан биттаси уриб туширилган. Ҳарбийларнинг қайд этишича, яна бир самолётга зарар етказилган.

Аниқлик киритилишича, Исроил авиациясининг нишони Сурия армиясининг Пальмирадаги объектлари бўлган. Маълумотларга кўра, самолётлар Сурия қуролли кучларининг С-200 зенит-ракета комплексидан ўққа тутилган.

Исроил мудофааси Армиясида эса самолётлар базага ҳеч қандай йўқотишсиз келгани, Исроил РҚМ томонидан камида битта Сурия ракетаси уриб туширилгани ҳақида маълум қилинди.

Мавзуга оид