Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат педагогика университети талабалари Хитойда таълим оладилар
Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети талабалари Шарқий Хитой педагогика университетида таълим оладилар, деб хабар бермоқда "Жаҳон" янгиликлар агентлиги.
Шанхайда Шарқий Хитой педагогика университети ва Тошкент давлат педагогика университети ўртасида ҳамфикрлик ҳақидаги меморандум имзоланиши маросими бўлиб ўтди. Бу тадбир талабалар ва профессор-ўқитувчилар таркиби билан алмашиш, тадқиқот материалларини чоп этиш, ўзаро илмий конференциялар ва симпозиумларда иштирок этиш ишида икки олий таълим муассасасининг ҳамкорлигига туртки берди.
Шарқий Хитой педагогика университети қошидаги Халқаро муносабатлар ва минтақавий ривожланиш институти директори ўринбосари Бэй Венлининг фикрича, меморандумнинг имзоланиши "Хитой ва Ўзбекистоннинг таълим соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга ўзаро интилишидан" гувоҳлик беради.
Мавзуга оид
18:38 / 26.06.2026
Пекиндаги энг баланд бинога енгил моторли самолёт урилди
20:44 / 24.06.2026
Хитойнинг LineShine суперкомпютери дунёдаги энг кучли деб топилди
11:22 / 23.06.2026
UzXCMG давлат улушини сотиш бўйича Хитой компанияси билан ҳамкорлик қилинади
20:26 / 20.06.2026