Европарламентнинг собиқ раҳбари Германия канцлери лавозимига номзод бўлди
Европарламентнинг собиқ раҳбари Мартин Шульц Германия социал-демократик партиясининг навбатдан ташқари қурултойида партия раиси ва Германия канцлери лавозимига номзод бўлди. Унга 100 фоиз овоз берилди. Германияда парламент сайловлари 24 сентябрда бўлиб ўтади.
Шульцга 608 делегатдан 605 нафари овоз берган. Учта бюллетень бекор қилинган.
Шульц партия етакчиси, Германия ташқи ишлар вазири Зигмар Габриэлнинг ўрнига келди.
Шульц 1955 йилда туғилган. Сиёсатчи олий маълумотга эга эмас, ўзлаштирмаслик учун гимназиядан четлатилган. Шульц мактабда футболчи бўлишни орзу қилган, бироқ футболчилик фаолиятида муваффақиятга эриша олмаган. Шундан кейин 1977 йилдан 1982 йилгача нашриётлар ва дўконларда китоб сотувчиси бўлиб ишлаган. У кейинроқ ўзининг шахсий дўконини очган.
Шульц партияга 1974 йилда кирган, 1987 йилдан 1998 йилгача Вюрзелен шаҳри бургомистри бўлган. 1999 йилдан партия президиуми аъзоси. 1994 йилдан Шульц Европарламент аъзоси ҳисобланади ва икки маротаба унинг раиси бўлган.
Мавзуга оид
09:10 / 05.11.2024
Европарламент Майя Сандунинг РФ устидан ғалабаси ҳақида маълум қилди
19:17 / 18.07.2024
Урсула фон дер Ляйен иккинчи муддатга Еврокомиссия раҳбари этиб тасдиқланди
11:36 / 17.07.2024
Роберта Метсола Европарламент раҳбари этиб қайта сайланди
11:03 / 17.07.2024