Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«МЮ» 148 кундан бери илк марта турнир жадвалида олтинчи ўриндан кўтарилди
АПЛнинг 29-тури доирасида «Манчестер Юнайтед» «Мидлсбро» майдонига сафар қилди ва ўтган ҳафтада Айтор Каранкани ишдан бўшатиб, бош мураббийсиз қолган жамоа устидан 3:1 ҳисобида зафар қучди.
Ўйиннинг 30-дақиқасида Марвон Феллайни ҳисобни очди, 62-дақиқада Жесси Лингард устунликни иккита тўпга оширди, 77-дақиқада эса Руди Жестед мезбонларнинг жавоб голига муаллифлик қилди. Аммо ўйиндаги якуний ҳисоб ўйин якунида «МЮ» ҳимоячиси Антонио Валенсия томонидан ўрнатилди. У мезбонлар дарвозабони Виктор Вальдеснинг хатосидан кейин тўпга эга чиқиб, бўш дарвозани ишғол этди.
Эндиликда «Манчестер Юнайтед» очколари сонини 52тага етказди ва «Арсенал» ҳамда «Эвертон»ни 2 очкога ортда қолдириб, турнир жадвалида бешинчи ўринга кўтарилди. Қайд этиш керакки, Моуриньо шогирдлари 148 кундан буён олтинчи ўриндан кўтарила олмаётганди. «Мидлсбро» эса 22 очко билан 19-ўринда қолмоқда.
Англия чемпионати, 29-тур
Мидлсбро – Манчестер Юнайтед 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 – 30 Феллайни, 0:2 – 62 Лингард, 1:2 – 77 Жестед, 1:3 – 90 Валенсия.
Мидлсбро – Вальдес, Эспиноса, Фабио, Барраган, Гибсон, Лидбиттер (Жестед, 67), Клейтон, Даунинг, де Рон, Рамирес (Траоре, 68), Негредо.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Джонс, Смоллинг, Байи, Валенсия, Кэррик, Янг, Мата (Рохо, 69), Феллайни, Лингард (Марсиял, 80), Рэшфорд (Дармиан, 90).
Огоҳлантиришлар: Жонс (25), Клейтон (33).
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026