Жаҳон | 19:39 / 21.03.2017
13832
1 дақиқада ўқилади

Европа бундан буён Туркияга ўз таъсирини ўтказа олмайди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Европа унинг мамлакатига бошқа таъсир ўтказа олмаслигини айтди. Бу ҳақида РИА "Новости"да хабар берилди

Германия ва Нидерландия ҳукуматлари турк вазирларининг конституцион ўзгаришларга доир референдум арафасида бу икки мамлакатда яшовчи турклар олдида чиқиш қилишини тақиқлаганидан кейин Туркия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар кескин тус олди. 

"Бизга бошқа ҳеч нима билан таҳдид қила олишмайди - на ЕИга аъзолик ва на реадмиссияга доир музокаралар билан. Бўлди, бу жараён якунланди. 16 апрелда президентлик тизимига ўтамиз ва бизда мутлақо янги Туркия барпо бўлади. ЕИ йиллар мобайнида бизга ўз мезонларига ишора қилиб келди, ҳозир эса уларни ўзи топтамоқда. 16 апрелдан кейин бир стол атрофига ўтириб, гаплашиб оламиз. Бундан кейин бунақаси кетмайди", - деди Эрдўған ўрмон хўжалигига бағишланган форумда. 

Мавзуга оид