Спорт | 23:28 / 21.03.2017
8673
1 дақиқада ўқилади

«МЮ» Швайнштайгерни сотганини тасдиқлади

«Манчестер Юнайтед» Бастиан Швайнштайгер МЛС чемпионати вакили «Чикаго» клубига сотганини тасдиқлади. 

«МЮ»нинг барча вакиллари Бастианга АҚШдаги фаолиятида муваффақиятлар тилайди», – дейилган клуб матбуот хизмати хабарида. 

32 ёшли германиялик футболчи тиббий кўрикдан ўтиши ва виза олиши керак бўлади.

Бундан аввалги хабарларда ушбу футболчи янги жамоаси билан кейинчалик узайтириш шарти билан 1 йиллик шартнома тузгани, унинг маоши йилига 4,5 миллион еврони ташкил қилиши айтилганди.

Эслатиб ўтамиз, Швайнштайгер «МЮ»га «Бавария»дан 2015 йил ёзида келиб қўшилганди. У жорий мавсумда АПЛ учрашувларида иштирок этмади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид