Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент «Навоий–Конимех–Мискин темир йўл қурилиши»га ўзгартишлар киритди
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Навоий–Конимех–Мискин темир йўли қурилиши» инвестиция лойиҳаси кўрсаткичларига ўзгартириш киритилди. Давлат раҳбари Навоий–Конимех–Мискин йўналиши бўйича қурилаётган темир йўлни Бухоро–Мискин йўналиши билан ўзгартирган.
Ушбу қарор амалга оширилаётган лойиҳанинг иқтисодий самарадорлигини ошириш, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларини ягона сайёҳлик йўналишига бирлаштириш орқали Хоразм вилояти ва Хиванинг туристик салоҳиятидан амалий фойдаланишга шароит барпо этишдир. Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Хоразм вилоятларини янада ривожлантириш мақсад қилинган.
Президент «Бухоро – Мискин темир йўли қурилиши» лойиҳасини 2017 йил 1 июлгача ишлаб чиқиш вазифасини топширган.
Истисно тариқасида 2017 йил 1 сентябрга қадар, темир йўл қурилиши лойиҳалаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш билан бирга олиб борилади.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026