Жаҳон | 12:56 / 23.03.2017
4923
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда 9 полициячи «инсайдерлик ҳужуми» қурбони бўлди

Афғонистон шимолида амалга оширилган ҳужум оқибатида ҳуқуқ тартибот органлари ходимларидан 9 нафари ҳалок бўлди. Бу ҳақда Пажвак агентлиги хабар тарқатди.

Полиция матбуот котиби Маҳфузулла Акбарийга таяниб маълум қилишича, Қундуз–Алиобод шоссесида ҳуқуқ-тартибот ходими тўққиз нафар ҳамкасбини отиб ўлдирди ҳамда постдан қурол ва ўқ-дориларни олиб, воқеа жойидан яширинди.

«9 нафар полициячи Қундуз вилоятидаги ҳужум қурбонига айланди», дейилган хабарда.

Тахминларга кўра, қотилликни амалга оширган полициячи ҳукуматга қарши гуруҳлардан бирига алоқадор бўлган.

Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари келтирилмаган.

Мавзуга оид