Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Остонада ўзини полициячи деб таништириб Ўзбекистон фуқароларидан пул олиб юрган шахс ушланди
Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 31 ёшли эркак ўзини полициячи деб таништириб Ўзбекистон фуқароларидан пул маблағларини олиб юрган. Бу ҳақда Tengrinews.kz хабар берди.

Хабар қилинишича, уни 22 март куни қўлга олишган. “Қўлга олинган шахс ўзини полициячи деб таништирган ҳамда маъмурий жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилиб, шаҳар бозорларидан бирида ишлаган Ўзбекистон фуқароларидан пул маблағларини очиқдан-очиқ ўғирлаган. Тезкор тадбир давомида унинг ёнида полициячи кийими ҳам топилди”, - дея ҳодисага изоҳ берган шаҳар куч маҳкамаси матбуот хизмати.
Айни дамда ушбу ҳолат бўйича яна икки нафар фуқаро полицияга мурожаат қилган. Полиция бу эркакнинг қонунга хилоф қилмишидан жабрланган фуқароларни “Олмаота” тумани ИИБга мурожаат қилишга чақирмоқда.
Мавзуга оид
08:25 / 22.06.2026
Саида Мирзиёева «Остона» халқаро молия маркази фаолияти билан танишди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026