АҚШ сенатида Эронга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳаси тақдим қилинди
АҚШнинг Демократлар ва Республикачилар партиялари сенаторлари Эроннинг баллистик ракеталарни учириши ва бошқа хатти-ҳаракатларига нисбатан унга санкцияларни кучайтириш ҳақидаги қонун лойиҳасини сенатга киритдилар. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниш имконияти катта. Ҳужжат баллистик ракеталар синовига алоқадор бўлган шахслар ҳамда "Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси"нинг (ИИҚК) шакллантирилишига қарши санкцияларни кўзда тутади. АҚШда ИИҚК террорчилик фаолиятини қўллаб-қувватлашда гумон қилинади.
Бундан ташқари, ҳужжат АҚШ президентидан Эронга қурол-аслаҳа етказишга тақиқловни бузишга алоқадор жисмоний ва юридик шахслар мулкига тақиқ қўйишни талаб қилади.
Мавзуга оид
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024
Америкалик олимлар биоорганизмларнинг “учинчи ҳолати”ни аниқлади
15:12 / 16.11.2024
Уйқу тўғри қарор қабул қилишга ёрдам беради — тадқиқот
14:32 / 16.11.2024