Андижон ва Красноярск олий таълим ҳамда тиббиёт муассасалари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатилиши мумкин
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Красноярск ўлкаси губернатори Виктор Толоконский билан ҳамкорлик музокараларини ўтказди. Унда икки мамлакатнинг маданий-гуманитар, туризм, соғлиқни сақлаш ва таълим тизимларидаги ҳамкорлик истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ушбу соҳадаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари қуйидагилардан иборат экани қайд этилди:
⦁ маданий-гуманитар ҳамкорликни йўлга қўйиш, жумладан икки мамлакатда ҳам маданият кунларини ташкил қилиш, минтақаларида ўтказиладиган халқаро фестиваллар ва бошқа маданий тадбирларда рақс дасталари, мусиқий ва ижодкор жамоаларининг иштироки;
⦁ икки минтақа олий таълим муассасалари ва тиббиёт муассасалари ўртасида амалий ҳамкорлик ўрнатиш;
⦁ минтақалардаги етакчи сайёҳлик операторлари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.
Шу ўринда Россия фуқароларининг Ўзбекистондаги Самарақанд, Бухоро, Хива, Тошкент ва бошқа шаҳарларга бўлган қизиқиши катта эканлиги таъкидлаб ўтилди. Мазкур йўналишда туризмнинг экологик, рекреацион, гастрономик, маданий-тарихий ва бошқа турларини ривожлантириш бўйича катта истиқболлар мавжудлиги қайд этилди.
Мавзуга оид
21:49 / 11.06.2024
Россия ва Эрон ҳамкорлик шартномаси тузиш жараёнини тўхтатди
18:30 / 22.05.2024
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобил йиғиш заводи тест режимида ишга туширилади
18:28 / 19.03.2024
Озарбойжон билан энергетика соҳасида ҳамкорлик қилинади
18:32 / 05.03.2024