Жаҳон | 20:03 / 24.03.2017
10002
2 дақиқада ўқилади

Бишкек яқинида Boeing самолётининг қулаши бўйича дастлабки ҳисобот чоп этилди

Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) Бишкекнинг "Манас" аэропорти яқинида жорий йилнинг 16 январида қулаган Boeing 747 юк самолётининг ҳалокатга учраши бўйича дастлабки ҳисоботни чоп этди. Ҳисобот қўмитанинг расмий сайтида чоп этилган

"Ҳалокатни тергов қилиш бўйича комиссия ҳозирда унга келиб тушган маълумотлар, якунланган тадқиқотлар натижалари, парвозлар хавфсизлигини ошириш бўйича тезкор тавсияларни ўз ичига олган дастлабки ҳисоботни чоп этди. Қўшимча маълумот келиб тушиши билан у тўлдирилиши мумкин", дейилган қўмита хабарида.

Қўмита маълумотларига кўра, авиаҳалокат жойида топилган парвозни бошқариш борт компьютери блоки АҚШнинг транспортда хавфсизлик миллий қўмитасига махсус тадқиқотлар ўтказиш учун юборилган.

Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг ACT Airlines авиакомпаниясига тегишли, Гонконг-Бишкек-Истанбул рейси бўйича парвоз амалга ошираётган бўлган Boeing 747-412F-SCD юк самолёти "Манас" аэропортига қўниш вақтида Дача-Суу посёлкасига қулаган. Ҳалокат оқибатида 39 киши: самолёт экипажининг барча 4 нафар аъзоси ва маҳаллий аҳоли орасидан 35 киши ҳалок бўлган.  

Мавзуга оид