Камера воситасида ёзилган жаримага норозимисиз – ишонч телефонига қўнғироқ қилинг
2017 йил 15 мартдан Тошкент шаҳрининг 115 чорраҳасига ўрнатилган 883та камера туну-кун узлуксиз ишлаётганидан бугунги кунда деярли барчанинг хабари бор. Уларнинг ишлаш тартиблари хусусида мутахассислар томонидан атрофлича изоҳлар берилганига қарамай, ҳамон ушбу видеокамералар юзасидан турли саволлар туғилмоқда. Кун.uz сайти Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига ушбу мавзу юзасидан мурожаат қилди ва бир қанча саволларга аниқлик киритди.
Масалан, шундай жиҳатлардан бири мабодо сизга нотўғри жарима ёзилганига ишончингиз комил бўлса нима қилиш керак? Саросимага хожат йўқ. Марҳамат, ишонч телефонига қўнғироқ қилинг. Барча саволларингизга батафсил жавоб оласиз. Агар техник сабабларга кўра, нотўғри жарима ёзилган бўлса, сизга ёзилган жарима бекор қилинади. Ишонч телефон рақами +998 71 254 22 16.
Жарима тўлаш, ортиқча чиқим ҳеч кимга ёқмайди. Аммо, қонун-қоидаларга амал қилиш шарт ва мажбурий. Бунга амал қилмаганлар эса жазоланади. Белгиланган муддатдан сўнг тўланмаган ҳар бир кун учун пеня ёзлади. Унутманг, камераларнинг ўрнатилишидан мақсад жарима тўлатиш эмас, балки йўл-траспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини тартибга солиш ҳамда мамлакатимиз тинчлигини асрашдир.
TAS-IX
Мавзуга оид
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024
“Шароитидан ҳам, ўқитувчиларидан ҳам қўрқиб кетдим” — Тошкентдаги ўқув марказидан одамлар норози
15:05 / 12.11.2024
Тошкент ҳавосини ифлослантириши мумкин бўлган барча объектлар назоратга олинди — ҳокимлик
22:45 / 10.11.2024