Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фидель Кастронинг синглиси ҳаётдан кўз юмди
Куба инқилоби тарихий етакчиси Фидель Кастронинг синглиси Агустина Кастро Рус 78 ёшида Ҳаванада ҳаётдан кўз юмди. Майамида испан тилида чоп этилувчи El Nuevo Herald газетасида хабар берилишича, у якшанба куни сон соҳасининг синиши бўйича амалга оширилган жарроҳлик операцияси асоратларидан кейин вафот этган. Бу ҳақида Агустинанинг синглиси Хуанита Кастро маълум қилган.
Манбага кўра, Агустина Кастро Рус сўнгги йилларда Альцгеймер касаллигидан азият чеккан. У ҳеч қачон Кубанинг сиёсий ҳаётига аралашмаган ва ҳеч қандай давлат лавозимларини эгалламаган. Фидель Кастронинг синглиси машҳур пианиночи Сильвио Родригес Карденасга (2009 йилда ҳаётдан кўз юмган) турмушга чиққан. Жуфтликнинг уч фарзанди бор: қизи - Кубада, ўғиллари эса Флоридада яшайди.
Марҳуманинг ўлими олдидаги истагига кўра, унинг жасади ёқиб юборилган.
Бугунги кунда Фидель Кастро оиласидан уч киши ҳаёт: 85 ёшли укаси, Куба Давлат кенгаши ва Вазирлар кенгаши раиси Рауль Кастро, 82 ёшли Энма ва 83 ёшли Хуанита. Фидель Кастро ва унинг акаси - ўтган йили, синглиси Анхела - 2012 йилда кўз юмган.
Мавзуга оид
11:40 / 03.11.2025
Тўққиз ойда Ўзбекистон йўлларида 1,3 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди
20:11 / 14.10.2025
Глобал умр кўриш давомийлиги пандемиягача бўлган даражага қайтди, аммо ўсмирлар ва ёшлар орасидаги ўлим ҳолатлари ортган – IHME
17:26 / 25.07.2025
Зоминдаги сирли ўлим тафсилотлари
20:45 / 21.07.2025