Қодиров ва Галустян НАТОга видео-жавоб йўллади
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва россиялик комик актёр Михаил Галустян Россияда эфирга узатилувчи КВН (Қувноқлар ва зукколар) ҳажвий дастурини "сиёсий қурол" деб атаган НАТОга видеожавоб тайёрлашди.
"НАТОда россиялик қизиқчилар ўзларининг ичакузди ҳазиллари ва ажойиб пародиялари билан НАТО’га хавф солиши мумкинлиги айтилди. Мен расман айтаман, бу иғвогарлик ва мен буни шундай қолдирмайман, мен энг юқори бошлиққача бораман", деб айтган Қодиров қиёфасидаги Галустян.
Видеода кейинги кадрда Россия президенти Владимир Путинни пародия қилувчи қизиқчи Дмитрий Грачев пайдо бўлади. "Ҳеч қаерга бориш шартмас. Мен ҳам буни аҳмоқона гап деб ҳисоблайман. Мен энг юқори бошлиққача боришга шахсан ваъда бераман", деб айтади Путин қиёфасидаги комик. Шунда вазиятга Рамзан Қодировнинг шахсан ўзи аралашади.
"Жаноб қизиқчилар, тинчланинг, мен ўзим келдим ва ўзим энг юқори бошлиққача бораман", деб айтади Қодиров ва шундан кейин ўртада кулги кўтарилади.
Ушбу видео Қодировнинг Instagram’даги саҳифасида пайдо бўлган.
Эслатиб ўтамиз, НАТО мутахассислари КВН дастурини "Кремлнинг сиёсий қуроли" деб аташганди. Улар КВН’нинг томошабинлар фикрларини шакллантиришдаги ролини ўрганиб, бу кўнгилочар дастур ғарб қадриятларини обрўсизлантириб, ташвиқот ва бошқаришнинг самарали унсури сифатида қўлланиши мумкинлиги ҳақидаги хулосага келишган.
Мавзуга оид
20:43 / 12.11.2024
НАТО бош котиби Украинадаги можаро «траекториясини» ўзгартиришга чақирди
16:07 / 12.11.2024
Greenpeace: НАТО ҳарбий жиҳатдан Россиядан сезиларли даражада устундир
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
01:18 / 10.11.2024